ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари Тошкент вилояти Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бола сотиш ҳолатининг олдини олишди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини билдирган.
"Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи 1990 йилда туғилган М.Исмоилова уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди", — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.