Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишМать с младенцем
Мать с младенцем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Она ўз фарзанди учун 14,1 минг доллар сўраган

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ўзининг тўрт ёшли ўғлини сотишга уринган аёлни қўлга олдилар, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Шаҳар ИИБдаги манбанинг айтишича, аёл пулни олаётган вақтида ушланган. У ўз фарзанди учун 14,1 минг доллар сўраган.

Янги туғилган чақалоқ - Sputnik Ўзбекистон
Бола сотилиши ҳақида... эълон

Сўроқ вақтида у боласини сотиб, унинг пулига Тошкентдан бир хонали уй олмоқчи бўлганлигини маълум қилди. Аёл Қашқадарё вилоятидан эканлиги аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг одам савдоси моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

"Ҳозирда аёлнинг фарзанди Тошкент шаҳар ИИБ қошидаги реабилитация марказида мутахассислар қарамоғида. Боланинг кейинги тақдири ҳозирча аниқ эмас, лекин одатда фарзандлар бундайлар қарамоғида қолдирилмайди, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилишади. Болани аёлнинг қариндошлари асраб олишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмас", — деган пойтахт ИИБ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0