ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ҳали туғруқхонадан чиқишга улгурмай, сурхондарёлик аёл янги туғилган чақалоғини сотишга уринди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
Суриштирув вақтидаёқ шу нарса маълум бўлган эдики, ҳибсга олинган аёл ўзини оқлаш учун қандай баҳона тўқимаган тақдирда ҳам, бундай ҳаракатга қўл урган одамни кечириш оғир бўлади.
Наргизанинг сўзларига кўра, у қизидан отаси воз кечгани сабаб, чақалоқни сотмоқчи бўлган. Аёлнинг сўзларига кўра, эри ҳамиша ўғил туғилишини хоҳлаган, ва қиз туғилса ундан "халос" бўлишини сўраган.
Наргиза қиздан "халос" бўлиш йўлини эса туғруқхонадалигидаёқ ўйлаб топади: Наргиза палатададошларига ўз режаси ҳақида оғиз очар экан, бу ҳисоб бўйича тўртинчи фарзанди эканлигини, уни боқиб ололмаслигини маълум қилади.
Аёл чақалоғига туғруқхонадан чиқишга улгурмай ўртадаги воситачи орқали "харидор" топади. У чақалоғи учун 5 миллион сўм талаб қилади, бироқ "харидор" билан келишиб, баҳони бир миллион сўмга арзонлаштиради.
"Олди-сотди" амалга оширишга келишилган куни ички ишлар ходимлари томонидан ушбу ҳодиса фош этилиб, чақалоқ ўз онасига қайтарилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.