ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Айтекебий туман суди тўўқиз нафар Ўзбекистон фуқароси ўлимида айбдор ҳайдовчи Леонид Еремеев устидан ҳукм ўқиди, деб хабар қилди қозоқ ОАВлари.
Mercedes русумли автобус ичида 2 нафар ҳайдовчи ва 49 йўловчи бўлган.
Еремеев судда ушбу авария тафсилотлари ҳақида сўзлаб берган ва рул қаршисида ухлаб қолганини тан олган. Натижада машина бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ҳаракат қисмидан чиқиб кетган.
Ҳайдовчи 5 йиллик жазо муддатини колонияда ўтайдиган бўлди, шунингдек у 7 йилга автотранспорт бошқаришдан маҳрум қилинди.
Ҳайдовчи 9 кишининг ўлимига сабабчи бўлган авария учун кечирим сўраган. Ҳамроҳининг сўзларига кўра, улар ҳар 4 соатда рул алмашиб туришган. ОАВларда келтирилаётган хабарларга кўра, ЙТҲда тирик қолган фуқаролар судда иштирок эта олишмаган. Ҳалок бўлган фуқароларнинг қариндошлари ҳайдовчидан моддий даъво талаб қилишмаган.