Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқаролар жасади махсус авиабортда ватанга қайтарилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСамолет Ту-154
Самолет Ту-154 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Қозоғистондаги аварияда жабрланганларга консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. 2017 йилнинг 23-июн куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Актобе вилояти Айтекеби тумани Карабутак посёлкаси яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва мавжуд масалаларни тезда ҳал қилиш учун Актобе шаҳрига етиб борди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Авария с автобусов в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати
"Мамлакатимиз раҳбариятининг топшириғига биноан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда жабрланганларни ва ҳалок бўлган фуқароларимиз жасадларини ватанга қайтариш учун ФВВнинг махсус авиабортини Актобе шаҳрига юбориш билан боғлиқ ташкилий масалаларни Қозоғистоннинг авиация идоралари билан тезда ҳал қилиш чораларини кўрмоқда", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 июнида Актюбе вилоятининг Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 км масофада, Самара — Чимкент трассасининг 946 километрида, соат 10:20 да ЙТҲ содир бўлди. Ичида 50 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 2 нафар Қозоғистон фуқароси бўлган икки қаватли Mercedes автобусининг думалаб кетган.

Маълумотларга кўра 9 киши қурбон бўлган. 18 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган, улардан 17 нафари Ўзбекистон ва 1 киши — Қозоғистон фуқароси.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0