ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Шу йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида "Италия киноси кунлари" фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, кеча "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Италия элчиси Андреа Бертосси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда шу йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида "Италия киноси кунлари" фестивалини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Пойтахтдаги Алишер Навоий номидаги кино саройида ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур кинофестивал учун номзод картиналар ҳозирда "Ўзбеккино" мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.
Фестивал санасига сал кейинроқ аниқлик киритилади.