ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Кюшу университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандум имзоланади, деб хабар берди университети матбуот хизмати.
Бу ҳақда Кюшу университети вакили профессори Тетсуя Кусуданинг ТАТУга ташрифи давомида келишиб олинди.
Университетлар сунъий онг, робототехника, виртуал реаллик ва шунга ўхшаш замонавий таълим йўналишларида ўқув режалар ва ўқув дастурларни ҳамкорликда шакллантиради.
Шунингдек, олийгоҳлар профессор ўқитувчиларнинг алмашинув дастурини жорий этади ҳамда Кюшу университетидан профессорлар ТАТУга жалб қилинади.