ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. 28 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди, ёмғир ёғади, деб хабар қилди Гидрометеорология маркази.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 28-29 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи +15…+20, кечаси — +8…+13 даражагача тушади. 30 сентябрь куни ҳарорат кундузи +18…+23, кечаси — +6…+11 даражага етади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 28-30 сентябрь кунлари ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси — +3…+8 даражани ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 28-29 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 27-28 сентябрь кунлари — +10…+15, кундузи — +23…+28, 29-30 сентябрда кечаси — +6…+11, кундузи — +20…+25 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 29-30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади. 27-28 сентябрь кунлари кундузи ҳарорат +20…+25, 29-30 сентябрда — +15…+20 даражага етади. 27-29 сентябрь кунлари кечаси +10…+15, 30 сентябрь куни — +7…+12 даражани ташкил қилади.
Тоғли ҳудудларда 28-30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади, 27-28 сентябрь кунлари кечаси +7…+12, 29-30 сентябрда — +2…+7 даражага етади. 28-30 сентябрда кундузи +10…+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда