Ўзбекистонда 7 сентябрдан об-ҳаво салқинлашади

© Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишЖара
Жара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
7-сентябрдан Ўзбекистондан иссиқ ҳаво ҳарорати чекина бошлайди

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Эртага, 7 сентябрдан Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати мўътадиллашади. Республикага Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади, деб хабар бермоқда Республика Гидрометеорология марказига таянган ҳолда "Даракчи" нашри.

Хабарга кўра, 7 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Засуха - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Марказий Осиёда қурғоқчиликни олдини олиш бўйича ҳисобот тайёрлади
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0