Қуронбоев пахта режасини бажараётганларга бериладиган имтиёзлар ҳақида гапирди

© Facebook / O'zbekiston Yoshlar IttifoqiМужчины во время сбора хлопка
Мужчины во время сбора хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қаҳрамон Қуронбоев дам олиш кунларида республика пахта далаларида теримда қатнашаётган фидойи ёшлар отрядлари билан учрашди. Бугун республиканинг барча вилоятларида минглаб ишсиз ёшлар пахта теримида иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Пскент, Ангрен, Бўка туманлари пахта далаларида бўлди ва теримда фаоллик кўрсатаётган фидойи ёшлар отряди аъзоларини тақдирлади.

Бу ҳақда Қуронбоевнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

Пахта теримчиси - Sputnik Ўзбекистон
Пахта терим пули ошди
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган "Фидойи ёшлар" отряди лойиҳаси доирасида кўнгилли ёшлар биринчилар қаторида далага отланишган эди. Вақтинча ишсиз ёшларга бундай ташаббус, айниқса, қўл келганлиги таъкидланган.

"Бугун республиканинг барча вилоятларида минглаб ишсиз ёшлар хирмонимизга барака қўшиш учун жавлон урмоқда", дейилади хабарда.

Ёшлар етакчиси дам олиш кунлари ва ҳафтанинг илк кунини  билан учрашувга бағишлади.

Дастлаб Ёшлар етакчиси Пискент туманидаги пахта далаларида оқ олтинни теришда муносиб хисса қўшаётган "Фидоий ёшлар" отрядлари аъзолари билан дилдан суҳбатлашди. Кунлик режани ортиғи билан бажараётган Лайло Тўхтабоева, Гулбаҳор Эркинжоновани тақдирлади.

Кейинги манзил Ангрен тумани бўлди.

Пахта теримидаги йигитлар - Sputnik Ўзбекистон
Қуронбоев пахта теримида етакчилик қилаётган ёшлар ҳақида маълумот берди
"Энг ёш теримчи" номинациясига касб-ҳунар коллежини жорий йилда тамомлаган Муборак Нишонова лойиқ топилди. Яна бир эксклюзив совға эгаси Мастура Шерматова ҳам тақдирланганлигидан мамнун эканлигини айтиб, пахта йиғим-терим мавсуми сўнггига қадар ўз ҳиссасини қўшишга ваъда берди. Ёшлар етакчиси мавсумда фаол иштирок этган ёшлар учун бериладиган имтиёзлар ҳақида гапириб, уларнинг овқатланиши, дам олиш шароитлари билан ҳам яқиндан танишди.

Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг ёзишича, пахта теримида энг фаол қатнашган фидойи ёшларга уйлар берилар экан. Аммо бу ҳақда Ёшлар Иттифоқи расман эълон қилгани йўқ.

Қуронбоев Бўкада бўлиб ўтган учрашувда ички ишлар соҳасига қизиқиш билдирган ва шу соҳада ишлаш нияти борлигини айтган Мираббос Маннаповга бу борасида имкон қадар ёрдам беришга ваъда берган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг "Фидойи ёшлар" отрядларига ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0