ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Қорақалпоғистон ёшларидан тузилган "Фидоий ёшлар отрядлари" пахта теримида биринчиликда бораётганликлари ҳақида маълум қилди.
Ушбу отрядларга жами 51138 та уюшмаган ёшлар қамраб олинган бўлиб, бу кўрсатгич кун сайин ортиб бормоқда, яъни отрядга аъзо бўлаётган ёшлар кўпаймоқда.
13-сентябр ҳолатига кўра, республика бўйича жами терилган пахтанинг 4700 тоннадан ортиғи отрядлар ҳисобига тўғри келади.
"Терим бўйича бугунги кунда Қорақалпоғистон Песпубликаси ёшлари етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўринда Сурхондарё вилояти ва учинчи ўринда Хоразм вилояти ёшлари боришмоқда.
Кузатишда давом этамиз. Қани, эртага қайси вилоят шоҳсупага чиқади!!!" — деб ёзган Қуронбоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.