ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Москвада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тожикистон фуқаросини Москва жомеъ масжидида ўғирликда гумон қилиб қўлга олдилар, деб хабар қилди Спутник Тожикистон нашри.
Аниқлик киритилишича, ўғирлик ҳақида ариза билан хусусий қўриқлаш корхонаси ходими мурожаат қилган.
Аризачи Виползов буримида жойлашган Москва жомеъ масжидида номаълум эркак 10 минг рублга яқин маблағни яширин тарзда ўмаргани ва қочишга ҳаракат қилгани, аммо у масжид посбонлари томонидан ушлангани ҳақида хабар қилган.
Қўлга олинган шахс Тожикистондан келган, Москвада аниқ яшаш жойи бўлмаган 22 яшар йигитча бўлиб чиқди. Ишсиз мигрантнинг айби тўлиқ исботланган, ўғирланган пуллар эса олиб қўйилган.
Гумонланувчига нисбатан ўғирлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.