Ўзбекистон ва Афғонистон темир-йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Oбуна бўлиш
Учрашувда темир-йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. 2017 йилнинг 23 сентябрь куни Термез шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Шавкат Мирзиёев выступил на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид даъватини қўллаб-қувватлади
Афғонистон Темир йўллари бошқармаси бош директори Моҳамад Яма Шамс бошчилигидаги делегация таркибидан Афғонистон Президентининг МДҲ ишлари бўйича Махсус вакили офиси, ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари ҳам ўрин олган.

Учрашувда темир-йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев қўшни Афғонистон муаммосига тўхталиб ўтганди.

"Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир", — деб таъкидлаганди Мирзиёев.

Шунингдек, Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига, унинг транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга, миллий кадрларини тайёрлашга катта ҳисса қўшаётгани ва бундан кейин ҳам ҳисса қўшиши ҳақида қўшимча қилганди.

Янгиликлар лентаси
0