Мирзиёев ва Трамп оилалари учрашуви

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова билан БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни АҚШга ташрифи билан самимий қутлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга ташриф: БМТ минбаридаги Ўзбекистон ташаббуслари ва 2,6 млрд $лик ҳужжатлар

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбари шарафига 21 сентябр куни ташкил этилган Ўзбекистон ва АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ўтказилган қабул маросимида табрик мактуби ўқиб эшиттирилди.

Қутлов изчил ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолатини ифода этиб, икки давлат Президентларининг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида якдиллигини тасдиқлади.

Қуйида ушбу табрик матни эълон қилинмоқда.

© Официальный сайт президента Узбекистана АҚШ президентининг Шавкат Мирзиёевга қутлов мактуби
Приветственное послание Дональда Трампа в адрес Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президентининг Шавкат Мирзиёевга қутлов мактуби

 

"Мелания ва мен Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ҳамда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ташкил этилган қабул маросимининг барча қатнашчиларини табриклаймиз.

Америка халқи номидан Президент Шавкат Мирзиёевни Америка Қўшма Штатларига ташрифи билан чин дилдан қутлаймиз. Ўзбекистон 1992 йилдан буён хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиё минтақасини тараққий эттириш бўйича умумий саъй-ҳаракатларимизда муҳим шерикка айланди.

Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётга сармоя киритиш орқали ҳамда маданий алоқалар ва турли даражадаги ҳамкорлик асосида давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаб келаётган ўзбекистонлик шерикларимиз фаолиятини қадрлайди. Қўшма Штатлар ўзаро дўстлик ришталарини ривожлантириш ва келгуси авлодлар учун имкониятларни кенгайтириш йўлида олиб борилаётган ишларни давом эттиради.

Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсий эксперт: Шавкат Миромонович барчага хуш келди

Қабул маросими барча қатнашчилар учун сермазмун ўтишини тилайман".

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон етакчиси кўплаб мавзулар — Ўзбекистондаги сўнгги ислоҳотлар, минтақавий ҳамкорлик ва экология муаммолари борасида нутқ сўзлаб, жамоатчилик эътиборини қозонди. Мирзиёев шунингдек, барчани ташвишга солаётган терроризм мавзусини тилга оларкан, мазкур муаммони бартараф этиш бўйича Ўзбекистон томонининг таклифларини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0