Ўзбекистонлик ёш олимлар танлов асосида Нобель лауреатлари йиғилишига юборилади

Oбуна бўлиш
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар шу йилнинг 1 октябрига қадар ўз номзодларини кўрсатган ҳолда керакли ҳужжатларни юборишлари талаб этилади. Танловда иштирок этиш бўйича барча харажатлар қопланади

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Нобель лауреатлари йиғилишига юбориш учун ўзбекистонлик ёш олимлар сараланмоқда.

Анализ бактериофагов в лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Ислом оламининг энг яхши олимларига Остонада махсус мукофот топширилди
Бу ҳақда  F acebookдаги саҳифасида Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев маълум қилган.

"Ўзбекистон Республикаси Фан ва Технологиялар Агентлиги 2018 йил 24-29 июн кунлари Германиянинг Линдау шаҳрида Тиббиёт фанлари бўйича Нобел лауреатларининг 68-йиғилишида иштирок этиш учун иқтидорли, интилувчан ва фаол, тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган 35 ёшгача бўлган ёш олимлар ва талабалар орасида танловни эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар шу йилнинг 1 октябрига қадар ўз номзодларини кўрсатган ҳолда керакли ҳужжатлар билан fan@uzscience.uz электрон манзилига жўнатишлари мумкин. Танловда иштирок этиш бўйича барча харажатлар қопланади", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0