ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Якшанба куни Остона шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича ҳамкорлиги саммитида олимларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон мухбири.
"Мен фан ва технологиялар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган ислом олами олимларини Қозоғистоннинг махсус мукофоти билан тақдирлашни таклиф қилган эдим. Ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш учун бизнинг мамлакат ИҲТнинг Бош котибияти билан биргаликда ислом дунёсининг энг яхши олимларини танлаб олдик ва уларни саммитга таклиф этдик", — деб айтган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.
Тақдирланган олимлар:
Қозоғистон биотехнологиялар бўйича Миллий маркази Бош директори Ерлан Раманкулов биотехнологиялар соҳасида меҳнатлари учун мукофотланган.
Қирол Абдулла номидаги университет профессори Муҳаммад Слим Авлоний электротехника соҳасидаги меҳнатлари учун мукофотни қўлга киритган.
Вирус иммунологияси ва тиббий мутахассисларни тайёрлаш бўйича амалга оширган меҳнатлари учун Гамбия тиббий маркази бўлим бошлиғи Ассан Жайе мукофотланган.
Муҳаммад V номли университет профессори Райя Черкаоуи ал Мурсли ядро физикаси соҳасида амалга оширган ишлари учун тақдирланган.