Ўзбекистон ТИВ чет элда танг вазиятда қолган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ Консуллик уставининг янги лойиҳасини ишлаб чиқди

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик уставининг янги таҳрирдаги лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига муҳокама учун киритди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдураҳим Хўжаев 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда.

Гулсаной - Sputnik Ўзбекистон
Қўлида гўдак билан Москвада ночор қолган Гулсаной ватанга қайтяпти

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳасига бир нечта ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, хорижий давлатларда моддий жиҳатдан мураккаб аҳволга тушиб қолган фуқароларга Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, консуллик мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини ошириш кабилар қонун лойиҳасидан ўрин олди.

Брифингда Хўжаев хорижда вақтинча ва доимий яшаб келаётган фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Янгиликлар лентаси
0