Олмалиқдаги пиво заводида заҳарли газ тарқалиши вақтида бартараф этилди - ФВВ

© Sputnik / Dinara NikiforovaНа пивоваренном производстве Aldaris
На пивоваренном производстве Aldaris - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заводга яқин жойлашган уйлардан 300 нафардан ортиқ киши бир неча соатга эвакуация қилинган ва воқеа асоратлари бартараф қилинганидан сўнг уйларига қайтишган

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Кеча кечқурун Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги пиво ишлаб чиқариш ва қуйиш заводида аммиак заҳарли газидан заҳарланиш ҳолати содир бўлган. Бу ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун Sputnik мухбири Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати билан боғланди.

Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Муборак газни қайта ишлаш заводида уч ишчи заҳарланишдан ўлди

Матбуот хизматининг билдиришича, Олмалиқ шаҳридаги пиво ишлаб чиқариш ва қуйиш заводидаги масъул ходимларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида аммиак гази сизиб чиқиши содир бўлган.

Воқеа жойида тегишли орган, ФВВ ва тез тиббий ёрдам ходимлари зудлик билан иш олиб боришлари натижасида жиддий оқибатлар келиб чиқишига йўл қўйилмаган. Заводга яқин жойлашган уйлардан 300 нафардан ортиқ киши бир неча соатга эвакуация қилинган ва воқеа асоратлари бартараф қилинганидан сўнг уйларига қайтишган.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, 24 нафар киши соғлиги юзасидан шифохонага мурожаат қилган. Улардан 10 нафари шифохонага ётқизилган ва эртага уларга жавоб берилади.

Янгиликлар лентаси
0