ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ростех давлат корпорацияси Ўзбекистонга дори ва тиббиёт анжомлари етказиб беришни режалаштирмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
"Нацимбио" миллий иммунобиология компанияси ва "Ўзмедэкспорт" Республика ташқи иқтисодий давлат корхонаси ўртасида тегишли келишув имзоланди.
"Компаниялар экспорт бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди, устувор лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади ҳамда инновацион технологиялар ва маҳсулотлар учун мос шароитлар яратади", — дейилади компания хабарида.
Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида Россияда ишлаб чиқариладиган 768 дори воситаси сотилади.