Ўзбекистонда дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишФармацевтик фабрика
Фармацевтик фабрика - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг ижтимоий аҳамиятли дориларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқди

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Хабарга кўра, ягона давлат порталида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси муҳокама этилмоқда.Унга мувофиқ ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Қоидани тасдиқлашни режалаштирмоқда.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди
Ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар рўйҳати тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмлар учун келгуси йилда бўладиган эҳтиёжларни белгилашда даволаш стандартлари ва клиник қўлланмалар ва, шунингдек, аҳоли ва касаллар сони статистикасидан фойдаланилади.

Жойларда дориларга бўлган жамланган эҳтиёжларни даволаш — профилактика муассасалари белгилашади. Эҳтиёжлар бўйича аниқланган маълумотлар жамланган буюртмаларни шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш бош бошқармасига берилади.

Янгиликлар лентаси
0