Ўзбекистонга Афғонистон президенти бошчилигидаги расмий делегация келади

Oбуна бўлиш
Ташриф мобайнида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий шартнома ва келишувлар, шунингдек, бошқа масалалар ҳақидаги ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 15 октябр куни Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делагация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда telegraf.uz хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев выступил на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид даъватини қўллаб-қувватлади

Хабарда айтилишича, ташриф мобайнида икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий шартнома ва келишувлар, шунингдек, бошқа масалалар ҳақидаги ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Хусусан, минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилиниши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида Афғонистон борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

"Аминмизки, Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир. Музокаралар афғонистонликларнинг ўзлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган ҳолда, Афғонистон ҳудудида ва БМТ шафелигида ўтиши лозим. Донишманд афғон халқи ўз тақдирини ўзи мустақил ҳал қилишга ҳақлидир", деди Ўзбекистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0