Йил бошидан буён Грузия билан маҳсулот айирбошлаш 20 фоизга ошди

© Sputnik / ALEXANDER IMEDASHVILIВид на Тбилиси с высоты птичьего полета
Вид на Тбилиси с высоты птичьего полета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Грузия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, савдо-саноат палаталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, савдо уйлари ташкил этиш ва қўшма кўргазмалар ўтказиш ҳақида келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Грузия Бош вазири Георгий Квирикашвилини қабул қилди, президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон хорижга 6 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилади

Хабарда айтилишича, 2017 йил 8 ойида Ўзбекистон ва Грузия ўртасида товар айирбошлаш 20 %га ошган. 

Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, савдо-саноат палаталари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, савдо уйлари ташкил этиш ва қўшма кўргазмалар ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

"Ўзбекистон Грузияга автомобиллар, тўқимачилик ва электр техникаси маҳсулотлари экспорт қилиш, Грузия йўллари орқали жаҳон бозорига чиқишдан манфаатдор. Грузия мамлакатимиздан мева-сабзавотлар харид қилиши, виночилик соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиши мумкин", — деб ёзилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тошкентда Грузия кино кунлари ўтказилган эди. Август ойида эса Тбилисида илк бор Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0