Ўзбекистон ва Россия терроризмга қарши курашишда ахборот алмашинувини кучайтирмоқда

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАнтитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России
Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлатнинг тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан тезкор ахборот алмашинуви, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда муҳим бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш ишларини жадаллаштириш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари терроризм ва экстремизм қарши кураш доирасида, маълумот алмашинувини кучайтиради. Бу ҳақда РИА Новости РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиевга таянган ҳолда хабар қилди.

Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентга Россия хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев ташриф буюрди

Чоршанба куни Тошкентда Россия-Ўзбекистон хавфсизлик бўйича маслаҳатлари бўлиб ўтди. Уларни РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ўтказдилар.

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалга оширилган давлат ташрифи чоғида барча йўналишлар, шу жумладан хавфсизлик йўналишида ҳам икки томонлама ҳамкорликни ривожланишига янги туртки берилгани, бўлиб ўтган маслаҳат иштирокчилари томонидан эътироф этилди. Россия ва Ўзбекистон вазирлик ва идораларнинг турли даражадаги алоқалари фаоллашди. Шу сабабли бугун Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик соҳасида алоқаларининг истиқболли масалалари муҳокама қилинди", — деб таъкидлади Нургалиев.

Шу билан бирга, Нургалиев ўз нутқида, икки давлатнинг тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан тезкор ахборот алмашинуви, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда муҳим бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиш ишларини жадаллаштириш кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу йўналишда ҳамкорлик МДҲ ва ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши форматида давом этади.

Министр внутренних дел РФ Владимир Колокольцев во время встречи с президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Россия ички ишлар вазири билан қатор масалаларни муҳокама қилди
"Марказий Осиёда вазиятни муҳокама қилар эканмиз, ушбу минтақада вазият мураккаблигича қолмоқда. Минтақада хавфсизликнинг таъминланишига Афғонистондаги вазият ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларига Сурияда террорчилик уюшмалари тарафида жанг қилган жангарилар қайтиб келмоқда. Улар "мудроқ" ҳолатдаги яширин ячейкалар ташкил қилмоқда. Улар исталган вақтда ўз қўпорувчи харакатларини бошлашлари мумкин", — деб қўшимча қилди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари.

Музокаралар давомида икки томон фикр-мулоҳаларининг ўхшашлигини намоён бўлди. Энг аввало келгусида ҳамкорликни ривожлантириш ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.

Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгашининг экспертлари учрашувларини мунтазам равишда ўтказиб борилишига келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0