ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев хавфсизлик масалалари бўйича Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувларини ўтказиш учун Тошкентга етиб келди, деб хабар берди РИА Новости кенгаш матбуот котиби Евгений Аношинга асосланиб.
Шу йилнинг май ойида Патрушев хавфсизлик масалалари бўйича юқори лавозимли вакиллар билан бўлиб ўтган Саккизинчи халқаро учрашувда Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари ва мудофаа маҳкамалари ҳамкорлигини муҳокама қилганди.
2017 йил июнида ШҲТ бош котиби Рашид Алимов Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган форум анжуманида минтақадаги хавфсизликни фақатгина биргаликда таъминлаш мумкинлигини билдирган эди.