ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 25 сентябрдан бошлаб республикада ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида вақти-вақти билан ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, 23-25 сентябрда кундузи +23…+28 даража бўлади.
Қорақалпоғистонда ва хоразм вилоятида ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси +9…+14, 24-25 сентябр кунлари кундузи +20…+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси +10…+15, 23-25 сентябр кунлари кундузи +23…+28 даражагача бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси +13…+18, кундузи +27…+32 даража бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12…+17, кундузи +23…+28 даражагача иссиқ бўлади.