Эксперт Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақида: барчасини бир йилдаёқ бажариш мумкин

© Sputnik / Владимир АстапковичРабота с бумагами
Работа с бумагами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон илгари бошқалар йўл қўйган хатоларни такрорламайди

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар доирасидаги барча зарур ҳужжатларни бир йил ичидаёқ ишлаб чиқиб қабул қилиши мумкин, деди бўлажак ислоҳотларни режалаштиришда иштирок этган Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька.

"Германияда ўзгаришлар 50 йилга яқин вақтни олган, шу давр ичида тегишли қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистонда эса албатта бошқача вазият, халқаро тажриба етарли ва қайтадан велосипед ихтиро қилишга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, кўп ишлар амалга оширилган", — деди Пуделька.

Экспертнинг фикрича, яна бир ижобий ҳолат шундаки, Ўзбекистон ён-атрофига эътибор қаратган ва қўшнилари йўл қўйган хатоларни такрорламайди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Ўзбекистонда янги маъмурий судларни ташкил этишда ёрдам беради

"Менимча, буларнинг барини бир йил ичида бажариш мумкин, тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва кучга киради. Умуман олганда, маъмурий ислоҳот бутун жамият ва давлат иқтисодий тизимини ўзгартиришнинг муҳим жиҳатларидан бири. Самарали бошқарув давлат ресурсларини оқилона ишга солиш имконини беради ҳамда давлат органларининг аҳоли олдидаги имижни юксалтиради", — деди у.

Эксперт шунингдек, бундай ислоҳотлар жуда муҳим эканлигини, бу ислоҳотлар қўл бошқарувидан воз кечилиб, рақобатбардош механизмларга ўтилишини таъминлашини билдирди. Унинг айтишича, истиқболда бу хорижий инвестицияларни жалб этишга ижобий таъсир кўрсатади ҳамда маҳаллий бизнес ва саноатнинг ривожланишига ёрдам беради.

"Ўзбекистонда бошқарув аппаратида тегишли ўзгаришлар қилиш орқали янада самарали фойдаланиш имконини берувчи улкан салоҳият мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистонда амалга ошириш режалаштирилаётган ўзгаришларда кўплаб жиҳатлар мужассам. Мен иккита энг муҳимига тўхталаман. Булар маъмурий жараёнлар ва маъмурий адлия ислоҳоти. Кўпинча оддий ҳаётда аҳолининг давлат билан мулоқоти масаласи муҳокама қилинганида бюрократия ва бунинг қанчалар мураккаб эканлиги ҳақида айтилади. Аслида бюрократия яхши нарса, фақат уни оқилона ташкил этиш даркор", — деди Йорг Пуделька.

Эксперт Ўзбекистоннинг олға бориши учун барча маъмурий жараёнлар, яъни аҳоли, инвесторлар, бизнесменларнинг давлат органлари билан мулоқотларини мувофиқлаштирувчи ягона қонун ҳужжати зарурлигини айтди. Бу давлат хизматларини нафақат тез ва самарали тақдим этади, балки аҳолининг давлат қабул қилаётган қарорларга нисбатан хайрихоҳлигини ҳам оширади, деб ҳисоблайди Пуделька.

Британия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Британия Ўзбекистонга ислоҳотлар учун 500 минг доллардан ортиқ маблағ ажратади

"Давлат хизматлари, ягона ойна, электрон ҳужжат алмашуви, электрон ҳукумат — буларнинг бари маъмурий жараёнлар. Агар уларни ҳозирда Ўзбекистонда режалаштирилаётганидай ягона қонун ҳужжатига бирлаштирилса — тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган — бу давлатни самарали бошқариш йўлидаги улкан силжиш бўлади", — деди у.

Эксперт иккинчи қадам — маъмурий адлия, яъни давлат органлари қабул қилган қарорларни мустақил махсус судлар ёки умумий юрисдикция остидаги судлар томонидан текширишни унутмаслик лозимлигини қайд этди.

"Мана шундай жараён ва адлия тизимига ўтган мамлакатлар иқтисодий жиҳатдан жуда тез олдинга ўтиб кетган. Исталган халқаро рейтингни кўришингиз мумкин. Бу тамойиллар жорий этилган аксарият давлатлар рейтингнинг биринчи ярмидан жой олган", — деди Йорг Пуделька.

Унинг айтишича, Ўзбекистон тўғри йўналишни танлаб олди, эндиликда маъмурий ислоҳотлар доирасидаги режалаштирилган барча лойиҳаларни амалга ошириш даркор.

Янгиликлар лентаси
0