БМТ Ўзбекистонда янги маъмурий судларни ташкил этишда ёрдам беради

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тараққиёт дастури доирасида БМТ Ўзбекистонда янги ташкиллаштирилаётган маъмурий судлар салоҳиятини оширишга кўмак беради

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) фуқаролик ва иқтисодиёт судларини шакллантиришда Ўзбекистон Олий суди билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда РИА Новости БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига асосланиб хабар бермоқда.

Шу йилнинг февраль ойи охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш ҳақидаги фармонга имзо чекканди.

Шу кунга қадар давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги борасидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилаётган эди.

Суд - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мансабдорлар устидан шикоятларни кўриб чиқадиган судлар ташкил этилади

БМТТД ваколатхонасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Олий суди раиси Шоюнус Ғозиев ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер Олий Суд, БМТТД ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг "Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик" қўшма лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Жумладан, БМТТД ва USAID суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини ошириш, судлар тузилмасини ҳамда қайта тузилган Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш бўйича тадқиқот марказида судялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш учун техник ёрдам кўрсатади ҳамда маслаҳатлашувлар ўтказади.

Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини поймол қилувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатлари натижасида юзага келган маъмурий баҳс-мунозараларни кўриб чиқувчи янги маъмурий судларни ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилади.

Шу билан бирга БМТТД концептуал ҳужжат тайёрлаш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда маъмурий суд ишлари Кодексини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0