Ўзбекистонда мансабдорлар устидан шикоятларни кўриб чиқадиган судлар ташкил этилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСуд
Суд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтга қадар давлат органларида фаолият юритувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилаётган эди

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар сифатида ўзгартирилди. Бу ҳақда "Қалампир.уз" ёзмоқда.

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

2017 йил 1 июндан давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш имконияти ҳуқуқий кафолатланди.
Эндиликда президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари ташкил этилади.

Айни вақтга қадар давлат органларида фаолият юритувчи мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари устидан қилинган шикоятлар фуқаролик ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилаётган эди.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги борасидаги ишлар эса жиноят ишлари бўйича судлар томонидан амалга оширилаётган эди. Эндиликда бундай ишлар янги ташкил этиладиган маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0