Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобусларнинг мунтазам қатнови йўлга қўйилади

© Sputnik / Кирилл КаллиниковРейсовые автобусы
Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобус қатнови икки давлат ўртасидаги чегарани кесиб ўтишдаги ноқулайликлардан холос этади

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Шу йил якунига қадар Ўзбекистон ва Қозоғистон йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазири Женис Касимбек маълум қилди.

Железнодорожные пути - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ўзбекистонга 40 минг тонна темир йўл рельсларини етказиб беради

Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, чоршанба куни депутатлар ялпи йиғилишида икки давлат ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича баённомасини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазири Женис Касимбек сўзга чиқиб, бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчиларни ташиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилмаганлиги, бу ўз навбатида фуқароларга черагани кесиб ўтишда ноқулайликлар келтириб чиқараётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу баённомада мунтазам, мунтазам бўлмаган ва транзит йўналишдаги автобус қатновини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий нормалар қайд этилган.

"Ушбу баённома кучга кириши билан ўнг икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Режаларимизга кўра, автобус қатнови шу йил якунига қадар очилади", — деди Касимбек.

Унинг сўзларига кўра, ушбу баённомани ратификацияси натижасида қўшни давлатларнинг савдо-иқтисодий алоқалар ривожланишига ижобий туртки беради. Шунингдек, давлатлар ўртасида аҳоли қатновини кўпайтириш ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамланишга ёрдам беради.

Мажлис депутатлари баённомани ратификациясини қўллаб-қувватлашди.

Янгиликлар лентаси
0