ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг "Казахстан темир жолы" АЖ 2020 йилгача "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга 40 минг тонна рельс етказиб беради, деб хабар қилди жамият матбуот хизмати.
Бу борада Тошкент шаҳрида ўтказилган ўзбек-қозоқ бизнес форумида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, 2017 йил якунига қадар Қозоғистон Ўзбекистонга беш минг тонна нефт етказиб беради.
Ўзбек-қозоқ бизнес форуми давомида "Казахстан темир жолы " АЖ ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Бугунги кунда Қозоғистон Ўзбекистонга салкам 5 минг тонна рельс етказиб берди. Ундан 4 минг тоннаси Ўзбекистон темир йўлларига ва бир тоннаси Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига берилди.
Мамлакатлар яқинда темир йўл соҳасида ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантиришни бошлаган эди. Шу йил 21 март кунидан Тошкент ва Олмаота ўртасида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилган. Янги тезюрар поездда йўловчилар манзилга 17 соатда етиб боради.