Трамп БМТ минбаридан нималарни сўзлади?

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп БМТ минбаридан туриб "Америка ислом террорчилигини йўқ қилади" дея ваъда берди

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида АҚШ президенти Дональд Трамп БМТни тўлиқ ислоҳ қилиш таклифини ўртага ташлади. АҚШ етакчисининг бу таклифини ташкилотга аъзо 193та давлатдан 128таси қўллаб-қувватлади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади

2017 йил Ассамблея йиғилишида сўзлаган нутқида Трамп Қўшма Штатлар ислом террорчилигини тўхтатишини маълум қилди.

Қуйида АҚШ президенти нутқидан иқтибосларни келтириб ўтамиз

Америка дўстлик тарафдори

"Вашингтон бошқа давлатлар билан урушиш эмас, балки дўст бўлиш тарафдори", — деди Америка президенти.

Трамп шунингдек, ҳамиша Американи биринчи ўринга қўйишини маълум қилди.

"АҚШ президенти эканман, Американи ҳар доим биринчи ўринга қўяман, худди сизлар сингари, ўз давлатларингиз етакчиси сифатида мамлакатингизни ҳамиша биринчи ўринга қўясиз ва доимо шундай бўлиши керак", — деб таъкидлаган Трамп.

Оқ уй раҳбарининг бу баёноти залда гулдурос қарсаклар билан қабул қилинди.

"АҚШ Шимолий Кореяни йўқ қилиб ташлайди"

Агар КХДР Қўшма Штатларга таҳдид қиладиган бўлса, АҚШнинг уни йўқ қилиб ташлашдан бошқа чораси қолмайди", — деди Трамп БМТ минбаридан уриб.

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг БМТни ислоҳ қилиш ҳақидаги декларациясини 128та давлат имзолади

"АҚШ ўта сабрли, АҚШ кучли, лекин бизни ўзимизни ҳимоя қилишга ёхуд иттифоқдошларимизни ҳимоялашга мажбур этишса, бизнинг Шимолий Кореяни тўлалигича йўқ қилиб ташлашдан бошқа чорамиз қолмайди. Ракета-одам (Ким Чен Ын) ўзи ва ўз режими учун "ўз жонига қасд қилиш" миссиясини бажармоқда. АҚШ (КХДРни) йўқ қилишга тайёр, шуни истайди ва шунга қодир, аммо биз бу талаб этилмайди, деган умиддамиз", — деган АҚШ президенти.

Трампнинг Куба ҳақида деганлари

АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни "Куба ҳукумати мамлакат зарур ислоҳотларни амалга оширмаса, АҚШ бу давлатга нисбатан санкцияларни бекор қилмайди", — деб айтди.

Россия президенти Владимир Путин телефонда гаплашмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Раул Кастро Путинга Куба бундан кейин ҳам ўз йўналишини ўзгартирмаслигини билдирди

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Кубадаги коррупция ботқоғига ботган ва нотинч режимга қаршилик кўрсатмоқда ва кубаликларнинг эркин ҳаёт ҳақидаги орзуларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. "Менинг маъмуриятим яқинда менга то Куба фундаментал ислоҳотларни амалга оширмас экан, бу мамлакатдан санкциялар бекор қилинмаслигини маълум қилди", — деб баёнот қилган Трамп БМТнинг 72 Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи давомида.

Шунингдек, ўз нутқи давомида Америка президенти БМТнинг барча аъзолари "Украинадан тортиб Жанубий-Хитой денгизигача" бўлган давлатлар суверенитетини ҳимоя қилишлари лозим, деб айтди.

"Биз ҳуқуқ, чегара ва маданиятга доир ҳурматни қўллаб-қувватлашимиз ва тинч-тотув ҳамкорликни йўлга қўйишимиз лозим", — деб таъкидлаган Трамп.

Янгиликлар лентаси
0