Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Кўргазмада туризм, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳалар бўйича маҳсулотлар намойиш этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Тошкентда 5-6 октябр кунлари "Ўзбекистон — Қирғизистон-2017" кўргазмаси ва бизнес форум бўлиб ўтади. Ушбу тадбирлар Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида ўтказилади, деб хабар берди Қирғизистон инвестицияларни ривожлантириш бўйича давлат агентлиги.

V международная выставка-ярмарка «Кожа, обувь, одежда и аксессуары» - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек компаниялари Қирғизистонга кийим-кечак ва пойабзал экспорт қилади

Ташкилотчилар мазкур тадбирларда кўплаб иштирокчилар қатнашишларини кутишмоқда. Бизнес форум ва кўргазма икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иштирокчилар ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, ўз маҳсулотларини намойиш этиш, ҳамкорлар топиш каби имкониятларга эга бўладилар.

Кўргазмада туризм, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳалар бўйича маҳсулотлар намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни Бишкекда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида қирғиз-ўзбек бизнес форуми бўлиб ўтганди.

Янгиликлар лентаси
0