ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоага хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда федерация матбуот хизматига таяниб uzbekistan24.uz хабар қилди.
"Федерациянинг янги раҳбарияти олдида зудлик билан ҳал қилинадиган 5 та устувор масала бор.
Биринчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини тайинлашдир. Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганлигини маълум қиламиз", дейилган федерация хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 12 сентябр куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти этиб Умид Аҳмаджонов сайланган эди.
Унга қадар эса ЖЧ-2018 финал босқичига чиқа олмаган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мураббийликдан бўшатилган эди.