ТОШКЕНТ, 19 сен — Спутник. “Ипак йўлида туризм” номли халқаро туристик ярмаркаси Тошкентда 3 октябрда бошланади, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси.
Дунёнинг турли мамлакатларидан ўнлаб сайёҳлик компаниялари Ўзбекистон пойтахтига жамланишади. Бу ерда улар ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан учрашиб улар билан ҳамкорликни муҳокама қилишади ва шартномалар имзолашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Туристик ташкилоти UNWTO бош котиби Талеб Рифаи билан учрашиб, Ўрта Осиё ҳудудида маҳаллий комиссия ташкил қилиш масаласини муҳокама қилган эди.
Шунингдек, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов Ростуризм раҳбари Олег Сафонов билан учрашиб, Ўзбекистон ва Россия орасида туризмни ривожлантириш борасида биргаликда “йўл харитасини” тузишга келишиб олишган эди.