TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Туризм олами" журнали нашрдан чиқарилди, деб хабар қилинди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида.
Ҳар чоракда чоп этиладиган журналнинг мақсади – Ўзбекистонда туризм соҳасига оид илмий, амалий ва таҳлилий маълумотлар билан бир қаторда, мамлакатнинг туристик йўналишида очилмаган қирраларини оммалаштириш.
Республиканинг туристик салоҳиятини ҳорижда кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилади.
"Журнал кенг жамоатчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида, хорижий мамлакатлар ва ҳалқаро ташкилотларнинг юртимизда фаолият олиб бораётган ваколатхоналарида тарқатилади", — дейилган хабарда.
Журналнинг 2017 йил учун обуна нархи — (1, 2, ва 3 сонлари учун) пул ўтказиш йўли билан 60 000 сумни ташкил этади.