Алишер Усмонов Бухоро туристик зонасига сармоя киритади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишОснователь USM Holdings Алишер Усманов
Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухорода сайёҳликни ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар амалга оширилади. Бунинг натижасида 2021 йилга қадар ҳудудга келаётган сайёҳлар сони 2 бараварга ошиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти бир неча кун олдин Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини 2017-2019 йилларда изчил ривожлантириш ҳақида қарор имзолаган эди. Ушбу қарорда Бухорода замонавий меҳмонхоналар, маданий соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари бўлган "Қадмий Бухоро" эркин туристик зонаси ташкил қилиш белгиланган.

"Қадмий Бухоро" эркин туристик зонасига сармоялар киритишни таъминлаш Ўзбекистон Миллий банки зиммасига юклатилган. Ушбу сармояларнинг бир қисми, келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бўлади.

Янги ташкил қилинаётган туристик зона ҳудуди июл ойининг охирига қадар белгилаб олинади ва у 10 гектардан катта жойни эгаллайди. Ушбу ҳуддуда тадбиркорлик билан шуғулланаётган, сармоя киритган корхонлар 2020 йилнинг 1 январига қадар ер, мулк, даромад, ижтимоий муҳитни ривожлантириш солиқлари ҳамда микрофирмалар учун ягона солиқдан озод қилинади.

Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода майдони 1 гектардан ортиқ бўлган тарих музейи қурилади

Ундан ташқари Бухорога сайёҳларни жалаб қилишга қаратилган яна бир йирик лойиҳа "Асака" банки томонидан амалага оширилади. "Шаҳристон" — лойиҳаси бир неча икки қаватли бинолардан ташкил топган ёпиқ бозор ва ҳунармандлар шаҳарчаси бўлиб у ерда сувенир маҳсулотлар, тилла-заргарлик буюмлари, мевалар, ширинликлар сотилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларларда театрлаштирилган концерт дастурлари, фолклор ансамбллар чиқишлари ва бепул Wi-Fi хизмати ташкил қилинади. Бухоронинг тарихий обидаси — "Арк" мажмуаси 2021 йилга қадар тўлиқ реставрация қилинади, унинг бузилиб кетган ички ҳовли қисми қайта тикланади.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси Бухоро брендини ишлаб чиқариши ва уни бутун дунёга кенг тарғиб қилиши керак. Ушбу мақсад йўлида Бухорода бир неча фестиваллар ва сайллар ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида "Ипак ва зираворлар", "Қовун сайли", "Бухоро куни", "Шарқ таомлари", "Бухоро ҳунармандлари" каби фестиваллар бор.

Шу билан бир қаторда шаҳар ободонлаштиришда давом этади. Марказий қисми тўлик реконструкция қилинади. У ерда янги сувенир магазинлари, банкоматлар ўрнатилади. Шу билан бир вақтда Бухоронинг тарихий обидаларидан ташқари бошқа туристик объектларидан ҳам кенг фойдаланиш режалаштирилган. "Агутма" ва" "Қорақир" кўллари, Жайрон" экологик макази, "Афшона" музейи шулар жумласидандир.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасиди 2017-2021 йилларда ҳудудга келаётган сайёҳлар сони ўртача 2 бараварга ошиши керак.

Янгиликлар лентаси
0