Бухорода майдони 1 гектардан ортиқ бўлган тарих музейи қурилади

© Flickr / PRORobert WilsonТуристы в Бухаре
Туристы в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музей қурилиб, ишга туширилса, "Арк" қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида Бухоро тарихи давлат музейи лойиҳасини кўздан кечирди.

1,2 гектар майдонни ўз ичига олувчи ушбу музей қурилишига бюджет маблағлари ҳисобидан 68,3 миллиард сўм сарфланиши мўлжалланмоқда, деб хабар бермоқда uz24uz.

Бухорода минглаб иш ўринлари яратиладиган 13та йирик саноат лойиҳаси ишга туширилади

Музей қурилиб, ишга туширилса, "Арк" қўрғонида сақланаётган ноёб экспонатлар у ерга кўчирилади. Олтмишдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Президент музейни жаҳон стандартларига мос жиҳозлаш, замонавий технологиялар ўрнатиш, бу ерга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ва уларни сақлашга доир лойиҳалар тақдимотлари билан ҳам танишди.

Янгиликлар лентаси
0