Бухорода минглаб иш ўринлари яратиладиган 13та йирик саноат лойиҳаси ишга туширилади

Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқилаётган янги лойиҳа бўйича вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманида 13 та йирик саноат лойиҳасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган бир қанча лойиҳалар билан танишмоқда, деб хабар берди uz24.uz.

Президент Бухоро шаҳридаги "Бухоро бриллиант силк" Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасида бўлди.

2010 йилда ташкил этилган, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада пилла қайта ишланиб, турли ўлчам, кўриниш ва рангдаги матолар тайёрланмоқда. Матога босилган гулларнинг ўзига хослиги шундаки, уларнинг ранги ўчмайди, сув ва қуёш нурига чидамли.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келди

Тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориляпти.

Айни пайтда "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонасининг ипак толалари хорижда харидоргир. Ўтган йили корхонанинг Эрон, Вьетнам, Туркия, Ҳиндистонга қилган экспорт ҳажми қарийб 2,5 миллион долларга тенг бўлди.

Давлат раҳбари корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Шавкат Мирзиёев шу ерда "Ўзбекенгилсаноат" акциядорик жамияти томонидан собиқ "Бухоротекс" АЖ негизида ташкил этиладиган "Индорама Индаст ЛТД" Ўзбекистон — Сингапур қўшма корхонаси лойиҳаси билан танишди. Бухоро вилоятида етиштирилган пахта толасини қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхона ишга тушгач 400 га яқин иш ўрни яратилади. Корхонага "Ритер" компаниясининг (Швейцария) замонавий ва энергиятежамкор технологияларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Президент "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти томонидан 2017-2018 йилларда Бухоро вилоятида пахта толасини қайта ишлаш дастури лойиҳаси билан ҳам танишди.

Ансамбль Пои-Калон. Город Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Президент: Бухорода Тошкент ислом университетининг махсус факультетини ташкил қилиш керак

Ишлаб чиқилаётган янги лойиҳа бўйича вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманида 13 та йирик саноат лойиҳасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу вилоятда етиштирилган пахта толасининг 65 фоизини қайта ишлаш имкониятини яратади. Натижада 5 мингга яқин иш ўрни яратилади. Дастурни бажариш учун мамлакат тижорат банклари маблағлари ва чет эл инвестициясини жалб қилиш режалаштирилган.

Ердан унумли фойдаланиш натижасида тутзорлар барпо этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Давлат раҳбари мазкур соҳани янада ривожлантириш, тут плантацияларини кўпайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Бухоро шаҳрида ишга туширилаётган "Бухоро коттон текстиль" корхонаси лойиҳаси билан танишар экан, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда етиштирилган пахтани тола кўринишида сотиш энг кам даромад келтиришини, пахта толасини қайта ишлаб, экспортбоп тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бухоро темир йўл вокзалидаги шароитлар билан танишди

1000 кишининг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган корхонада 6,5 минг тонна ип-калава, 10 минг квадрат метр газлама (жинси) ва 1,5 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Президентга Олот туманидаги "Мергантекс" масъулияти чекланган жамияти, Пешку туманидаги ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган кўп тармоқли корхона, Бухоро шаҳрида пахта етиштиришдан тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи қамраб оладиган пахта-тўқимачилик кластери тузиш, табиий ва кимёвий толалардан интеграция асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳалари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Янгиликлар лентаси
0