ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. СССР Халқ артисти, Грузия ва Россия опера хонандаси, Катта театр солисти ва Москва консерваторияси педагоги Зураб Лаврентьевич Соткилава 80 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Операциядан сўнг Зураб Лаврентьевич ўзини яхши ҳис қилаётган эди, лекин бугун эрталаб у киши вафот этди", — деб хабар беришди хонанданинг қариндошлари.
Зураб Соткилава 1937 йилда Сухумида туғилган. Ёшлигидан футболга қизиққан ва Динамо Сухум жамоасида ўйнаган. 20 ёшида Грузия терма жамоасининг капитани бўлган. Жамоа 1956 йилда СССРда биринчиликни қўлган киритган. Кейинчалик ўйинда оғир жароҳат олиб футболни тарк этишга мажбур бўлган.
1965 йилда Тбилисси консерваториясини якунлаб, Грузия опера ва балет театрига ишга киради. 1966-1968 йилларда Италиянинг Ла Скала театрида малака оширишда бўлади.
1974 йилдан бошлаб Москва Катта театрида Жорж Бизенинег "Кармен" операсида Хозе роли билан дебют қилади ва театрнинг асосий труппасига киради.
1976 йилдан бошлаб театрда ишлаш билан бир вақтда Москва консерваториясида ўқитувчилик қилиб келган.
Соткилаванинг сўнгги концерти 2015 йилнинг Октябр ойида Сергиев Посад шаҳарчасида бўлиб ўтди. Шу йилнинг ўзида шифокорлар хонанда оғир касалликка — ошқозон ости бези саратонига чалингани аниқлашган эди.