TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россиялик опера юлдузи Анна Нетребко ва унинг турмуш ўртоғи Юсиф Эйвазов илк марта Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида чиқиш қилишганидан сўнг Тошкентдаги бозорлардан бирида бўлишди. У бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Улар бозорда ўзбек миллий матоларидан тикилган либосларни харид қилишди ҳамда бежирим либослардан ҳайратларини яширишмади.
“Афсус, кетиш керак. Нега бунча кам? Раҳмат, Тошкент! Жудаям ажойиб бўлди, лекин жуда қисқа”, деб ёзади у.