ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик ёшлар Оролга илмий экспедицияга йўл олдилар.
Оролга сафар "Тараққиёт стратегияси" ва республика Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкиллатирилган.
Хабарга кўра, 25 нафар ёш олимлар Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ўз тадқиқотларини олиб борадилар.
Ёшлар уч жамоага бўлинади. Биринчи гуруҳ минтақанинг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан ўрганса, иккинчи гуруҳ туристик маршрутларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, таркибида журналистлар ва блогерлар бўлган учинчи гуруҳ эса сафар ҳақида ўз фото- ва видеоҳисоботларини тайёрлайдилар.
Экспедиция якуни бўйича табиатга етказилаётган зарарни минималлаштириш бўйича қатор таклифлар билдирилиб, ҳужжатли фильм яратилиши кутилмоқда.