Ёшлар иттифоқи раҳбар бўлишни истайдиган ёшлар учун танлов эълон қилди

© Международный пресс-клубКахрамон Куронбаев
Кахрамон Куронбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий маълумотли, 30 ёшдан ошмаган ёшлар Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлаш тайёрлаш институтига 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларига ўқиш учун танловда қатнашишга таклиф қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбар бўлиш истагидаги ёшлар учун эксклюзив имконият тақдим этмоқда. Бу ҳақда ташкилот раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига қабул бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти 4 ойлик қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун танлов эълон қилади", — дейилади хабарда.

Номзодларга қўйилаётган талаблар:

— олий маълумотли бўлиши шарт;

— 30 ёшдан ошмаган;

— камида икки йиллик иш стажига эга;

— Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлардан хабардор, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида чуқур билимга эга;

Алишер Садуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Саъдуллаев 30 ёшгача бўлган ёшларни "Президент жамоаси"га ишга таклиф қилди
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсади ва вазифаларидан хабардор, мазкур ташкилот тизимида иш тажрибасига эга;

— масъулиятли, ташаббускор, етакчилик қобилияти ва жамоа билан ишлаш тажрибасига эга бўлиш лозим.

Ҳужжатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашларида 2017 йил 15 сентябрга қадар қабул қилинади.

Номзодлар қандай сараланади?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлар икки босқичли танловдан ўтадилар.

Биринчи босқичда Ўзбекистон тарихи фанидан имтиҳон (тест), иккинчи босқичда талабгорларнинг етакчилик қобилияти ва дунёқарашини аниқлашга қаратилган суҳбат ўтказилади.

Батафсил маълумотни www.yi.uz сайти ҳамда (95) 170-90-37 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0