Самарқанд вилоятида жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилди

© AP Photo / Mikhail MetzelЎзбек милиционерлари
Ўзбек милиционерлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти жиноятчилик содир этилиши бўйича республикада етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Вилоят туманлари орасида сўнгги вақтларда Булунғур туманида жиноятнинг оғир турлари кўп содир этилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Жорий йил 22 июл куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қирқинчи сессиясида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати жиддий танқид қилинган эди.

Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Назоратнинг кучайтирилиши жиноятчилик пасайишига олиб келмаслиги расман тан олинди
Негаки вилоятда 2015-2016 йилларда умумий жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмаган. Жумладан, баданга қасддан оғир шикаст етказиш 8 %га, ўғирлик 18 %га, фирибгарлик 23,4 %га ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятлар сони 1,8 %га кўпайган. Қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган. 

Айни вақтда Самарқанд вилоятида жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилган.

"Зарафшон" нашрининг хабар беришича, шу кунларда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси О.Муродов томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан Самарқанд вилоятида ишчи гуруҳ иш бошлаган.

Ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ва туманларда жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ҳолати ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб ёзади нашр.

Жорий йил 11 сентябридан бошланган профилактик тадбирлар натижасида бир қатор жиноятлар аниқланган ва олди олинган. Жумладан, Тойлоқ туманидаги тадбирларда хонадонларнинг бирида "камарис" гиёҳванд моддаси етиштирилаётгани аниқланган. Хонадон ертўласидан маълум миқдорда "марихуана" гиёҳванд моддаси топилган.

Самарқанд вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида жиноятнинг оғир турлари кескин ошиб кетди

Шунингдек, Булунғур тумани ҳудудида ҳайдовчига нисбатан содир этилган босқинчилик жиноятини содир этган уч нафар шахс аниқланиб, ушланган.

Таъкидлаш жоизки, вилоят туманлари орасида сўнгги вақтларда Булунғур туманида жиноятнинг оғир турлари кўп содир этилмоқда. Хусусан, яқинда ёш оилада содир этилган қотиллик (эр томонидан хотиннинг пичоқлаб ўлдирилиши ва ушбу ҳолатни яширишга уриниш) ҳамда аёллар ўртасида арзимас сабаб билан келиб чиққан жанжалда бир аёлнинг иккинчисини пичоқлаб қўйиши… Туман аҳолисининг сўзларига кўра, яқинда "Меҳржон" маҳалласи раиси маҳаллада 1 ой ичида 25та жиноят содир этилиши туфайли раисликдан озод этилган. 

Янгиликлар лентаси
0