Самарқанд вилоятида жиноятнинг оғир турлари кескин ошиб кетди

© Sputnik / Михаил ГенисСамарқанд вилояти
Самарқанд вилояти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олдинги йилларга нисбатан 2017 йилда Самарқанд вилоятида қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Самарқанд вилояти жиноятчилик бўйича энг юқори кўрсаткичга эга, деб хаба қилинди Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабарида.

Самарқанд вилоятида оилалар семинарлар вақтида яраштириляпти

Хабарда айтилишича, 22 июл куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қирқинчи сессиясида вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати жиддий танқид қилинган.

"Вилоятда 2015-2016 йилларда умумий жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилмаган. Жумладан, баданга қасддан оғир шикаст етказиш 8 фоизга, ўғирлик 18 фоизга, фирибгарлик 23,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида умумий жиноятлар сони 1,8 фоизга кўпайган. Қасддан одам ўлдириш жинояти 13 тага кескин ортиб, 43 тани ташкил қилган", — дейилади хабарда.

Бу республикада энг юқори кўрсаткич эканлиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0