Самарқанд вилоятида оилалар семинарлар вақтида яраштириляпти

Oбуна бўлиш
Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга "Оила муқаддас даргоҳ"лиги уқтирилиб, ҳар бир ҳолат бўйича ўз вақтида хулоса қилиб, тўғри йўл танлаш кераклиги ҳақида тавсиялар берилмоқда

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Самарқанд вилоятида "Оила муқаддас даргоҳ" номли семинарлар яна ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Интернетда кўп хотинли "бойлар" мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда
Хабарга кўра, ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти ва маърифати тўғрисида, шунингдек ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказишмоқда.

Куни кеча Каттақурғон тумани Якка боғ маҳалласида ўтказилган семинарда тумандаги 32 та маҳалла раислари ва маслаҳатчилари, маҳалла "Яраштириш" комиссияси раислари ва аъзолари, маҳаллаларда жамоатчилик асосида ташкил этилган 55 нафар "Қайноналар кенгаши" вакиллари, оилавий ажрим борасида суд органларига мурожаат қилган ва уларга судлар томонидан 6 ойлик синов муддати берилган муаммоли оилалар, жами 104 нафар иштирокчилар қатнашишган.

Тадбирни ўтказишдан мақсад оилаларни муросага келтириш бўлган.

Жумладан, "Яккабоғ" МФЙда яшовчи фуқаролар Дўстмуродова Гулнора ва Азимова Иродаларнинг оилавий низолари ўрганилиб, улар ўртасидаги оилавий келишмовчиликка чек қўйилган.

Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси: аксарият оилалар арзимас сабаблар туфайли ажрашган
Шунингдек Жўраева Шарофат ва Мизанова Ойдиннисоларнинг қайнона ва келин муносабати ўрганилиб, қайнона ва келин муросага келтирилган ва оилани яраштиришга эришилган. Уларнинг барчаси туман "Маҳалла" ХЖФ раиси назоратига олинган.

"Боғот" МФЙ фуқароси Тошмаматова Нафиса ҳамда "Дўстлик" МФЙ фуқароси Мардонов Алиларнинг оилавий низолари ўрганилган ва тегишли маслаҳатлар натижасида дарз кетиш арафасида турган оила тикланган. Уларни назорати туман бош имом хатиби Хамидулло Шомуродов зимасига юклатилган.

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга "Оила муқаддас даргоҳ"лиги уқтирилган ва ҳар бир ҳолат бўйича ўз вақтида хулоса қилиб, тўғри йўл танлаш кераклиги ҳақида тавсиялар берилган.

Янгиликлар лентаси
0