ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ, деб хабар қилинди Федерация расмий сайтида.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ижтимоий тармоқларда аккаунти йўқ ва яқин орада очишни ҳам режалаштирмаяпти.
Федерация билан боғлиқ расмий баёнотлар, хабар ва маълумотлар ЎФФ расмий сайтида, ЎФФнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларида бериб борилади", — дейилган расмий бёнотда.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти ва тегишли раҳбарларга info@the-uff.com электрон почтаси орқали таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш мумкинлиги қўшимча қилинган.
Федерация президенти ва мутасадди раҳбарлар футбол жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари, ишқибозларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга тайёрлиги билдирилган.