"ИД" жангариларининг 400га яқин хотинлари Ироқдаги лагерга тушди, орасида ўзбеклар бор

© РИА НовостиИроқ полициячилари
Ироқ полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқ ҳарбийлари ўраб олгач жангарилар таслим бўлган. Ҳарбийлар уларни оилалари билан бирга қўлга олган.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Талл-Афар шаҳри учун олиб борилган жанглардан кейин "Ислом давлати" жангариларининг 400 нафарга яқин хотинлари Ироқ ҳарбийлари қўлига келиб тушган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон ва Туркманистон фуқаролари борлиги хабар қилинмоқда.

Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон
Патрушев: ноқонуний миграция - террорчилик ривожланиши учун қулай муҳит яратмоқда
Ироқ шимоли-шарқида жойлашган Талл-Афар шаҳри учун операциялар 20 августдан бошлаб олиб борилган. Ироқ Бош вазири Хайдар ал-Абадий 31 август куни ироқлик ҳарбийлар "ИД" устидан тўлиқ ғалаба қозонганликларини ва Талл-Афар шаҳри жойлашган шимолий Найнава вилояти жангарилардан тозалангани ҳақида эълон қилган. Операция давомида 2 мингдан ортиқ террорчилар йўқ қилинган.

"Жангарилар ўраб олингач, улар оилалари билан биргаликда таслим бўлдилар. Умумий миқдори 600 нафарни ташкил қилди", — деб ҳикоя қилган Ироқ армияси вакили.

Ироқ ҳукуматининг тахминига кўра, уларнинг қўлига тушган 400 нафар аёллар "ИД" жангарилари хотинлари бўлиши мумкин. "Талл-Афарга келган аёлларнинг аксарияти Туркия, Европа, Чеченистон, Миср, Тунис ва бошқа давлат ва минтақалардандир. Бу ерга келгач улар ўз ихтиёрлари билан "ИД" жангариларига турмушга чиқишган", — деб хабар қилган РИА Новости нашрига Ироқ армияси вакили.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ҳозирда аёллар "Ҳамам Эли" лагерида ушлаб турилибди. Ироқ ҳукумати уларнинг "ИД" билан алоқаларини ўрганишмоқда. "Агар улар орасида беайблари бўлса, у ҳолда биз уларни қўйиб юборамиз", — деб ишонтирган ҳарбий.

Ҳарбийнинг сўзларига кўра, аёлларнинг каттагина қисмини туркияликлар ташкил қилади. Ироқ ҳукумати ҳозирда барча тегишли маълумотларни Туркиянинг расмий вакилларига тақдим этишган. Асир олинган жангарилар эса Бағдод шаҳрига юборилган.

Города России. Грозный - Sputnik Ўзбекистон
Мўсулда жангариларга турмушга чиққан 20 нафар европалик аёл топилди
ИД" жангариларининг таслим бўлган аёлларидан бири 34 ёшли Кюбра Хажиоғлу "Ҳамам Эли" лагерига олиб келинганига 14 кун бўлгани ҳақида сўзлаб берган. "Қурд кўнгилли аскарлари вакилларининг сўзларига кўра ҳозирда бизга нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилиб, маълумотлар тўпланаётган экан. Айни вақтгача икки ўртада бизларни Туркияга топшириш ҳақида келишув имзоланганича йўқ. Бизларни нимада айблашаётганидан бехабармиз… Биз Туркияга қайтишни хоҳлаймиз. Бу масала ҳал этилиши учун Туркия ҳукуматидан ёрдам сўраймиз… Бу ерда бизни террорчилар деб ҳисоблашади…", — деб айтган аёл. Аёлнинг айтишича лагерда туркияликлардан ташқари Покистон, Туркманистон, Россия ва Ўзбекистондан ҳам аёллар бор.

Янгиликлар лентаси
0