Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи кунида сўзга чиқади

Oбуна бўлиш
Жорий йил 12 сентябрь куни БМТнинг 72-чи сессияси Бош Ассамблеяси очилади. Сессия икки ҳафта давомида 193 та давлат раҳбарлари сўзга чиқадилар

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи кунида сўзга чиқади, деб хабар қилди РИА Новости.

Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Трамп БМТнинг Бош Ассамблеясида илк бор нутқ сўзлайдилар

Ўзбекистон президенти билан бирга шу куни Бош ассамблея минбарига АҚШ президенти Доналд Трамп, шунингдек Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари чиқадилар.

Бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари ўтказилади.

Музокараларнинг энг долзарб мавзуси дунё аҳолиси учун муносиб ҳаёт яратишдир.

Бундан ташқари, Бош Ассамблея иштирокчилари Марказий Америка, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятларни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, 20 сентябр куни Украина президенти Петр Порошенко Донбассда тинчликпарвар миссиясини жойлаш ҳақидаги масалани кўтариб чиқади. Молдавия ҳукумати эса ўз ҳудудидан хорижий ҳарбийларни чиқиб кетиш масаласи бўйича сўзга чиқади.

Анжуманнинг сўнгги кунида ташқи ишлар вазирларининг сўзга чиқиши белгиланган. Унда КХДР ва Сурия ташқи ишлар вазирлари чиқишлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеяси — бу умумий сиёсий музокаралар ўтказиладиган халқаро форум ҳисобланади ва Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилади. Халқаро сиёсий анжуман давомида БМТга аъзо давлатлар делегация раҳбарлари дунё ҳамжамияти олдида турган асосий хавф-хатарлар, халқаро ва минтақавий инқирозлар хусусида ўз фикрларини билдирадилар.

Янгиликлар лентаси
0