Самарқандда яширинча диний таълим бериб келган пенсионер аёллар суд қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи в зале суда
Молоток судьи в зале суда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳалима ва Наталья - ёши олтмишдан ошган бу икки аёл атрофига ёшларни тўплаб, яширин равишда диний таълим берган. "Ўзбошимча хонимлар суднинг чақирув хатини менсимаган, оқибатда қонун олдида жавоб беришларига тўғри келган", - деб ёзади "Зарафшон" нашри

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳрида олтимиш ёшдан ошган яширин равишда диний таълим бериб келган аёллар суд ҳукми билан жаримага тортилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Учитель мусульманской религиозной школы, учит своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада ўсмирларга диний таълим бераётган ноқонуний "хужра" аниқланди
Хабарга кўра, жорий йилнинг февралида Ҳалима Сайфиева яқин кишиси Наталья Пак билан учрашиб, унга уйида диний маросим ўтказишни режалаштирганини айтган. Бунда диний китоблардан фойдаланиб, сабоқ ҳам бўлишини, аёлларнинг "Бибисешанба", "Мушкуликушод" каби ихчам маросимларида қатнашадиган "фаол аёл"ларни ҳам таклиф қилишган.

Шу тариқа Ҳалима опанинг хонадонига Самарқанд шаҳрининг турли маҳаллаларида истиқомат қилувчи Азиза, Махфуза, Нурхон, Алина, Умида сингари 25-30 ёшдаги аёллар келишган.

Отинойилардек виқор билан сўз бошлаган Ҳалима опа дастлаб Аллоҳнинг ягоналиги, Яратганни доимо ёдда тутмоқ учун диний билимлар зарурлигини уқтириб, маъракалар ўтказиб, хайр-эҳсон қилиш савоблигини таъкидлаган, деб ёзади нашр.

Давлат диний таълим муассасасида таҳсил олмаган, кишиларга диний таълимот беришга тегишли органнинг рухсатисиз "диний маросим" ўтказаётган бу аёл илгари ҳам огоҳлантирилган, аммо худбинлик, ўзбошимчалик билан кексалигини пеш қилиб, яна аёлларни йиғган.

Оқибатда "яхши ният"да бошлаган хуфёна иши бошига бало келтирди. Ҳ.Сайфиева ва унинг шериклари маъмурий ҳуқуқбузарлар сифатида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қайд этилди.

Ҳазрати имом масжидидаги Ҳайит намози - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси онлайн тарзда диндан сабоқ беришни бошлайди
Нашрнинг тушунтириш беришича, азалдан Наврўз байрамини, муқаддас Рамазон ва Қурбон ҳайитларини кенг нишонлаб келади, диний маросимларда жонлиқ сўйиб, элга тарқатиш, эҳтиёжманд, бемор, ногирон кишилар ҳолидан хабар олиш, мурувват кўрсатиш каби умрбоқий амаллар Қуръонда, ҳадисларда айтилган. Бу удум ва одатлар миллий қадриятлар даражасида улуғланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган етти нафар аёл ишини кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида чақирув хати орқали хабар қилинган бўлса-да, улар суд мажлисига келмаган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 294-моддасига асосан маъмурий иш улар иштирокисиз кўриб чиқилган.

Ҳалима Сайфиева, Наталья Пак, Азиза Камолова, Махфуза Асророва, Нурхон Камалова, Алина Кенжаева ва Умида Отамуродовалар айбдор деб топилиб, суд қарори билан жаримага тортилган.

Янгиликлар лентаси
0