Ўзбекистон Мьянмадаги қочқин мусулмонларга инсонпарварлик ёрдамини юборади - ТИВ баёноти

© REUTERS / Mohammad Ponir HossainҚочоқлар Бангладеш-Мьянма чегарасини кесиб ўтишмоқда
Қочоқлар Бангладеш-Мьянма чегарасини кесиб ўтишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини тўхтатишга чақирди

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий саҳифасида мамлакат ҳукумати Мьянмада юзага келаётган вазият ҳақидаги хабарларни ҳавотир билан қарши олгани тўғрисида расмий баёнот эълон қилди.

"Ўзбекистон ТИВ Мьянмада юзага келаётган вазият, хусусан, мамлакатдаги миллий озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни ташвиш билан қарши олди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: мусулмон биродарларимиз Мьянмада ўта шавқатсиз муносабатларга дуч келишмоқда
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Низоми мақсад ва вазифаларига таянган ҳолда Ўзбекистон зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди ва ирқи, ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, туғилиши ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ белгиларидан қатъий назар, ҳар бир инсон барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши тарафдори эканлигини билдиради", — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мьянмалик қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган.

Митинг у посольства Мьянмы в поддержку мусульман - Sputnik Ўзбекистон
Москвада юзлаб мусулмонлар норозилик намойишига чиқди
Шу муносабат билан, Ўзбекистон, Мьянма ҳукуматини бегуноҳ мусулмонларга қарши зўравонлик хатти-ҳаракатларни тўхтатишга ва бу ҳодисанинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўришга ҳамда муаммони фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ракхайн штатида Мьянма хавфсизлик кучлари шу ҳудудда яшовчи мусулмонларга қарши ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда. Улар келиб чиқиши бангладешлик бўлган штат аҳли бу ерда яшашга ҳақли эмаслигини таъкидлашмоқда.
Ҳукумат армияси ҳамда мусулмон-роҳинья вакиллари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Шу муддат ичида 400 киши ҳалок бўлди, буларнинг 20 нафари мамлакат ҳарбийлари ҳисобланади. Мусулмон-роҳинья вакиллари яна 15 нафар маҳаллий бутпарастларни ўлдирганликда айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0